17:58 / 28.06.2024
135

Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ўғил-қизлар сони очиқланди

Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ўғил-қизлар сони очиқланди
Бугунги кунда ўзбекистонлик 110 минг нафар ўғил-қизлар хорижда таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Йел, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кембридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшлар битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшлар сони эса 200 дан ошди. Шунингдек, мамлакатда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда:

- “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди.
- “Ёшлар дафтари”дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди.
- 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди.

Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини нолдан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшлар бор.

Қилса бўларкан-ку! Энг муҳими, ёшларимизнинг янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак”, — деди президент.

Давлат раҳбари ушбу шароитларни карра-карра кўпайтириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди. Мамлакат жадал ривожланиши учун “тўртинчи саноат инқилоби” касблари жуда муҳимлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан, ёшларнинг физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (STEM) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим жорий қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ўғил-қизлар сони очиқланди