
Ўзбекистоннинг катта қисмида 1—2 июль кунлари, водий вилоятларида эса 2—3 июль кунлари салқин ҳарорат бўлиши кутилмоқда.
Прогнозларга кўра, 1—2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро-Навоий вилоятларида, 2 июлда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 2—3- июль кунлар эса водийда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари 30—35 даража илиқ бўлади.

Фото: Telegram / Узб_Метео
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, мазкур салқинликни Ўрта Осиёга совуқ ҳавонинг шимоли—ғарбдан кириб келиш жараёни (харитада кўк рангли Урал—Волгабўйи ҳудудларидан кириб келувчи жараён) юзага келтириб, унинг таъсири шу яқин кунларда жануб вилоятларига кучли таъсир этмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар