АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон якшанба куни бўлиб ўтган тадбирда аҳволи ёмонлашди. Интернет тармоқларда Клинтон қўриқчилари ва маслаҳатчилари ёрдамида машинага ўтказилаётган вақтда йиқилгани акс этган видеолар тарқалди. Шундан сўнг номзоднинг штаби 68 ёшли Клинтонга жума куни пневмония ташхиси қўйилганлиги ва унга антибиотик буюрилганлигини маълум қилди. Аввалроқ Клинтон йўтал ҳуружидан қийналаётган бўлиб, мазкур йўталларни аллергия деб изоҳлаётганди. Ушбу хабарлар Клинтоннинг ёмон аҳволи ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди, дея хабар беради "Даракчи" нашри.
“Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”, — деди студия билан алоқага чиққан Клинтон.
Клинтон пневмония ташҳиси қўйилганлигини маълум қилмаганлигининг сабаби аҳволи якшанба кунгача яхши бўлгани билан изоҳлади. У шунингдек шифокор тавсияларига амал қилмаганлигини ҳам тан олди. “Шифокорнинг тавсиясини рад этганимга сабаб мен сайловолди кампаниясидан олдин таътилга чиқиш нияти йўқ бўлганида”, — дейди Клинтон.
Якшанба куни ҳушидан кетганлигининг сабабини эса Клинтон иссиқ ўтиб кетгани билан изоҳлади. “Мен жуда қизиб кетдим ва тадбирдан кетишим керак деган қарорга келдим”, — дейди у. Клинтоннинг сўзларига кўра, кондиционерли микроавтобусга чиққач сув ичиб, у ўзини анча яхши ҳис қилган.
Клинтон сешанба куни Калифорнияга сафарини бекор қилди. Шифокорлар унинг қачон сайловолди фаолиятига қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейишмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...