Фото: Болалар омбудсмани
Ижтимоий тармоқларда ёши катта эркак ёш боланинг юз қисмига ураётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.
Аниқланишича, ҳолат 2024 йил 30 июн куни Тошкент шаҳрида юз берган. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи нафақахўр М.А. 4 ёшли (2020 йилда туғилган) набираси А.А. билан кўчага сайрга чиққан.
Шу вақтда бола югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган.
Сўнг уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида набирасини бир неча бор қаттиқ урган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”