18:29 / 02.07.2024
107

Муфтий Нуриддин Холиқназар: “Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак”

Муфтий Нуриддин Холиқназар: “Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак”
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар болаларга дунёвий билимларни ўргатиш ҳақида гапирди.

Пайғамбаримиз алайҳисолату васаллам илм олишга жуда катта эътибор берганлар. Бадр жангида бир қанча асирлар тушиб қолганди. Шунда буни муҳокама қилдилар, нима қиламиз деб.

Баъзи саҳобалар уларни жазолаш кераклигини айтишади. Бошқалари улардан жарима ундириш кераклигини билдиришади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ажиб бир таклиф берганлар.

Ўша тушган асирлар ичида илмлилари, саводлилари бўлса ўша илмини ўргатса кейин озод қиламиз дедилар.

Савол туғилади, у қўлга тушганлар мушрик эди. Пайғамбаримиз алайҳисолату васаллам пайғамбар эдилар, ваҳдоният динида турибдилар. Улар эса мушрик, нимани ўргатади?

Бу ерда улардан диний таълим эмас, ҳунар-касб, дунё нарсасини ўргатишини айтганлар. Демак, динимизда мана шу дунёвий илмларни, касб-ҳунарни ўрганишга эътибор пайғамбаримиз алайҳисолату васалламдан бизга мерос.

Агар биз уни ўрганмасак, болаларимизга ўргатмасак, эртага биз бошқаларга тобеъ бўлиб қоламиз.

Шундай бўлсинки, халқнинг ичида мусулмонлар бир пайтлар бутун дунёни илм-урфон билан тўлдиргани каби бугун биз ҳам тўлдиришимиз керак. Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак
”, — деди муфтий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муфтий Нуриддин Холиқназар: “Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак”