12:40 / 03.07.2024
101

2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 132 нафар америкалик Ўзбекистонга ўқиш учун келди

2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 132 нафар америкалик Ўзбекистонга ўқиш учун келди
2024 йилнинг январ-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:

· Ҳиндистон — 2241 нафар;
· Туркманистон — 1937 нафар;
· Тожикистон — 950 нафар;
· Қирғизистон — 450 нафар;
· Покистон — 273 нафар;
· Жанубий Корея — 266 нафар;
· Хитой — 266 нафар;
· Афғонистон — 147 нафар;
· АҚШ — 132 нафар;
· Қозоғистон — 122 нафар;
· Бошқа давлатлар — 618 нафар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 132 нафар америкалик Ўзбекистонга ўқиш учун келди