
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг рекламада қатнашгани ҳолати ўрганилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали, у жумладан Инстаграмда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама лавҳаси жойлаштирилганлиги ва бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.
"Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз" дейилади қўмита баёнотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар