Хоразм вилоятида онлайн омонат ваъда қилган собиқ банк ходими ва имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда Ж.А. исмли шахс ҳудудий тижорат банк хизматлари марказида ишлаган даврида уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан онлайн омонат қўйишини айтиб, уларнинг жами 124,1 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Шу каби, Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Т.Р. исмли шахс фуқаро Ж.Й.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,8 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”