Фото: Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари тоғда жароҳат олган фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 8 июль куни соат 13:09 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” маҳалла ҳудудидаги “Қулосой” шаршараси яқинида уч нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, бир нафари ўз эҳтиётсизлиги оқибатида чап оёғидан жароҳат олгани ва ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отряди ва Бўстонлиқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, жароҳат олган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг фуқаролар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳат олган фуқаро тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Фото: Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати
Фуқаронинг умумий аҳволи яхши бўлганлиги сабабли, шифокорлар томонидан яшаш уйига рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”