Фото: Рамблер/авто
Автомобилларда кондиционерлар пайдо бўлганидан буён жазирамада йўлга чиқиш машаққатлари анча камайди. Аммо ундан фойдаланишнинг ҳам меъёрлари бор, эҳтиёт бўлмасангиз, «кондиционер шамоллаши»га йўлиқишингиз ҳеч гапмас. Бу ҳақда «За рулём» («Рулда») журнали автоэксперт Михаил Колодочкин тавсияларига асосланиб ёзмоқда.
Экспертнинг айтишича, иссиқда кондиционерни ишлатиб кетаётган бўлсангиз, манзилга етишдан аввалроқ уни ўчириб, салон ҳароратини кўтаринг. Яъни кўча ҳароратидан фарқ 3-5 даража бўлиши керак. Машина салони ва кўчадаги ҳарорат ўртасидаги фарқ 10 даража ва ундан юқори бўлиши — организм учун стресс. Айниқса, ҳарорат ўзгаришига мослашишга улгурмайдиган юрак ва қон томирлари учун бу зарарли, деди у.
Оқибатда ҳайдовчи (қолаверса, йўловчилар)нинг боши оғриши, кўнгли айниши ва ҳушидан кетиши мумкин.
Умуман олганда, ҳар сафар совитиш тизимини ишга туширишдан олдин, биринчи галда автомобил салонини шамоллатиб олиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”