date
views 218

Омбор ва музлаткич камералари сотувга чиқиш арафасида

Омбор ва музлаткич камералари сотувга чиқиш арафасида
Қиймати жами 3 млрд. сўмлик мева-сабзавот сақлаш омбори ва 9 дона музлаткич камералари Олтинкўл туманида фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамиятларнинг кредит қарзлари эвазига хатлаб қўйилди.

Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, қарздор МЧЖлар ҳисобидан ТИФ “Миллийбанк” фойдасига 3,6 миллиард. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мева-сабзавот сақлаш омбори ва 9 та музлаткич камера ҳамда генераторга қаратилиши белгиланган.

Ижро ҳужжатининг ижросини амалда таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаров мулклари хатлаб қўйилди ва салкам 3 млрд. сўмга баҳоланган ушбу мулкларни "e-auksion" савдо платформаси орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Омбор ва музлаткич камералари сотувга чиқиш арафасида