00:07 / 11.07.2024
849

Самарқандда боғ эгаси олма ўғирлаётган болаларнинг отаси томонидан “самосуд” қилинди

Самарқандда боғ эгаси олма ўғирлаётган болаларнинг отаси томонидан “самосуд” қилинди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Самарқанд вилояти Нарпай туманида боғ эгаси олма ўғирлаётган болаларнинг отаси томонидан “самосуд” қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, “Оқолтин” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ў. ўзига тегишли олма боғида меваларни ўғирлаётган вояга етмаган болаларни ушлаб олган ва уларни чайласига олиб келиб, ўғрилик қилгани учун оғзаки койиб, танбеҳ берган.

Шундан сўнг болалардан бирининг отаси боққа келиб, Т.Ў.ни уриб тан жароҳати етказган, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб “самосуд” қилган. Ҳолат юзасидан боғ эгаси Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Болаларнинг отаси ҳам ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қишлоқдоши Т.Ў. нинг олма боғидан мева ўғирлаган вояга етмаганларни ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганини ва арқон билан боғлаб қўйганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда боғ эгаси олма ўғирлаётган болаларнинг отаси томонидан “самосуд” қилинди