Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев марғилонлик нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, шаҳарда янги уй-жой массивини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Яқин келажакда бу нуфус ошиб боради. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида президент шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қураяпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор. Шу талаб ва истакларни, кўпчилик оилаларнинг орзуларини инобатга олиб, замонавий иморатлар қуришни ўйлаяпмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Фото: Президент матбуот хизмати
Лойиҳага кўра, 110 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Хусусан, 25 минг аҳолига мўлжалланган 5 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, Бурҳонуддин Марғилоний халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мақом театри, юридик институт, 4 та меҳмонхона, шоир ва санъаткорлар хиёбони, савдо ва хизмат мажмуалари бўлади. Истироҳат боғи унга файз ва ҳаво бағишлайди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Жамоатчилик номидан сўз олган нуронийлар бу халқ кутган лойиҳа эканини айтиб, мамнунлигини билдирди. Ушбу эзгу ишга муваффақият тилаб дуо қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Бугун бориб кўрдик, Фарғонада катта саноат корхоналари ишлаяпти. Янги электр станцияларини ишга туширдик. Нима учун? Халқимизнинг шароити бўлиши учун, корхоналар барқарор ишлаши учун. Энди сизлар ҳам ислоҳотларга камарбаста бўлиб, маҳаллалар ишсизлик ва камбағалликдан холи бўлишига кўмак беришингизни истардим”, деди президент.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мутасаддиларга массивни хориж тажрибаси асосида пухта лойиҳалаштириш, уйлар ва инфратузилмани узоқни кўзлаб барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”