Фото: Du Rove’s Channel
Telegram асосчиси Павел Дуров Қозоғистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини мухлислари билан бўлишди. Дуров ўзининг тегишли фикрлари ва суратларини Telegram каналида эълон қилди.
“Яқинда Марказий Осиёнинг иқтисодий қудрати бўлган Қозоғистондан қайтдим. Муҳташам Остона, жўшқин Олмаота, хушманзара Бурабай ва гўзал Чорин канёнига ташриф буюрдим. Қозоғистоннинг гўзаллиги билан фақат унинг амбициялари рақобатлаша олади.
Мамлакат бизнес учун қулай сиёсат ва солиқлар билан халқаро компаниялар ҳамда технологик стартапларни ўзига жалб қилади. Шунингдек, у инновацион мактаблар ва университетларни қўллаб-қувватлаш орқали таълим ва илм-фан соҳасидаги устунлигини оширади”, дейди Telegram асосчиси.
Коллаж: “Дарё”
Дуровнинг таъкидлашича, 20 миллион қозоғистонликнинг 12,5 миллиони ҳозирда Telegram’дан фойдаланмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.
“Биз қозоқ халқи учун асосий мулоқот платформаси бўлиб хизмат қилишдан фахрланамиз ва унинг жадал иқтисодий ҳамда рақамли трансформациясини тезлаштирадиган восита бўлиб қолишга умид қиламиз”, дея хулоса қилди Дуров.
Дуровнинг Ўзбекистонга ташрифи
У Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи Telegram’дан фойдаланишини айтган. Айни пайтда бу тармоқ бутун бошли иқтисодиёт тизимларининг бир қисмига айланиб улгурганидан мамнуният билдирган. Ўзбекистоннинг самимий инсонлари билан кўришганини, илиқ кутиб олинганини таъкидлаб, Тошкентга йил якунига қадар яна бир бор келиши мумкинлигига ишора қилган.
Коллаж: “Дарё”
“Ўзбекистонга сафарим чоғида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени лол қолдирди,” дея ўз ҳайратини изҳор қилган Дуров.
Қирғизистонга ташриф
Дуров мамлакат ҳақида ниҳоятда илиқ фикрларини билдирган. Қирғизистон тоғлари яқинида отда уюштирган саёҳатини мамнуният билан эслаб ўтган.
“Мен Қирғизистоннинг одамлари ва табиатини яхши кўриб қолдим. Мамлакат Марказий Осиёнинг ҳақиқий яширин жавоҳири. Унинг об-ҳавоси ажойиб, чивинлар йўқ эди. Биз тоғларда ва Иссиқкўл атрофида пиёда ва кўпинча отда сайр қилдик. Шуни англадимки, Қирғизистон бутун мамлакат бўйлаб катта тезликда ажойиб инфратузилмани яратмоқда”, деган у.
Фото: Du Rove’s Channel
Шунингдек, Дуров мамлакат аҳолиси орасида Telegram’дан фойдаланиш кўрсаткичи ошиб бораётганини билдирган. Сўнгги 4 ойда ушбу ижтимоий тармоқнинг Қирғизистонда машҳурлиги 30 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”