21:04 / 15.07.2024
72

Қорақалпоғистонда “Қаратау” спиртли ичимлигини ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Қорақалпоғистонда “Қаратау” спиртли ичимлигини ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида “Қаратау” номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, “Анҳорли” МФЙда яшовчи А.Д. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 3 турдаги “Қаратау” номи остида қўлбола усулда тайёрланган 3 566 дона алкоголь маҳсулоти, 7 925 дона акциз марка, 297 литр спирт, 125 литр антисептик ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда “Қаратау” спиртли ичимлигини ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди