Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Криптоактивлар ишлаб чиқаришда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг ўтган даврида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ноқонуний майнинг фаолияти билан боғлиқ 104 та ҳолат фош этилиб, 78,8 млрд сўмлик 21,4 млн кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу ҳолатлар бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахс қамоққа олинган.
Мисол учун, Чилонзор туманида фуқаро Қ.О. ўзининг яшаш хонадонида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 680,6 млн сўмлик 461,4 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Фарғона шаҳридаги “Б.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхонага тегишли қандолат цехи ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш мақсадида электр тармоғига ноқонуний уланиб, 787,4 млн сўмлик 874 минг кВт соат электр энергиясини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди