Бу дунёда турфа инсонлар, турфа тақдирлар бор. Бир умрга бахтли яшашни ният қилиб турмуш қурган жуфтликнинг ҳаёти ўзлари истагандай бўлмади.
Орадан бироз вақт ўтгач, оиладаги келишмовчиликлар оқибатида, келин С.Р. турмуш ўртоғи А.Р.нинг уйидан кетса-да, борадиган жойи йўқлиги туфайли суд орқали келинлик уйига кирмоқчи бўлди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 17.02.2024 йилдаги ижро варақасига асосан С.Р.нинг даъвоси қаноатлантирилиб, уни Китоб туманида жойлашган, ўзи келин бўлиб тушган уйига мажбурий тартибда киритиб қўйиш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорлар огоҳлантирилган.
Табиийки, С.Р.нинг турмуш ўртоғи А.Р. ҳамда қайнонаси У.Х. унинг уйга киришига қаршилик кўрсатиб келган. Аммо жорий йилнинг 8-июль куни олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар уйга киритиб қўйилди ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”