Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга, тадбиркорларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳақиқий ҳиссасини кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан юридик шахслар фойдасига 12 919 та ижро ҳужжати бўйича 334 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланган.
Мисол учун, давлат муассасасидан ундирувчи "QUALITY EQUIPMENT GROUP" МЧЖ фойдасига етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан 647 млн. сўм ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Нурота туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди.
Қарздорликнинг суммаси қанча бўлишидан қатъий назар бундай тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш бюронинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди