12:14 / 17.07.2024
304

Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди

Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бу йилги бюджетда белгиланган тушум прогнозини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мутасадди раҳбарлар иккинчи ярим йиллик учун тушум сўзсиз таъминланиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.

Ушбу вазиятни танқид қилиб, Президент ишлаб чиқариш ва даромад ошишига қийналган тадбиркорга кўмак бериш орқалигина эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди