
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов давлат ва нодавлат теле, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда теле ва радиоканаллар, умуман ОАВ ва медиатармоқлар олдидаги долзарб муаммолар, янги трендлар, матбуотнинг яқин келажакдаги ҳолати, шунингдек, миллий контент яратиш ишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденцияси кузатилмоқда. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram

Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Шу нуқтайи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди”, деб ёзади Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram

Фото: Комил Алламжонов / Telegram

Фото: Комил Алламжонов / Telegram

Фото: Комил Алламжонов / Telegram «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар