22:57 / 18.07.2024
142

Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди

Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 11 минг АҚШ долларига соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Шофиркон туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.И. ва С.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.М.га оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди