14:20 / 22.07.2024
191

“Трактор” ҳам сотувга қўйилди

“Трактор” ҳам сотувга қўйилди
Солиқ қарзларини ундириш борасида Бюро органлари томонидан самарали ишлар ташкил этилган бўлиб, қарздорликларни ўз вақтида бартараф этмаган қарздорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасининг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорига асосан “А.A.А.” фермер хўжалигининг солиқдан мавжуд 42,7 млн. сўм солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳакаратлари давомида қарздор огоҳлантиришларга қарамасдан, солиқ қарзини бартараф қилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздор фермер хўжалигига тегишли 2012 йилда ишлаб чиқарилган “ТТЗ-80-11” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси хатланди.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган техника воситасини электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун 41,7 млн. сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Трактор” ҳам сотувга қўйилди