![Фарғона туманида сел кўчаларни қум-шағал билан тўлдирди](/uploads/posts/2024-07/x2474ef1dd7_fotoram_io204-5itq_ulm.webp.pagespeed.ic.ZFZSz-_TtW.webp)
Фото: “Ўзгидромет”
Фарғона вилоятининг Фарғона тумани ҳудудида 25 июль куни сел оқимлари кузатилди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни жала ва дўл ёғиб ўтган. Бунинг натижасида:
Фарғона тумани “Шоҳимардон” МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да жала ёмғир ва дўл ёғиши натижасида 4-5 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган. Шунингдек, йўл четида турган 2 та автомобиль атрофи қисман қум-шағал билан қопланган.
Фарғона тумани “Ёрдон” МФЙ ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 метр куб/секунд сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган хабарга кўра, сел оқимлари натижасидан фуқаролар ўртасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда туман ФВДT хизматлари куч ва воситаларини жалб этган ҳолда махсус техникалар ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Америка нашри Олимпиада совриндорларини тахмин қилди: Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматовда олтин расм](/uploads/posts/2024-07/x6db216ad9d_669f4f9d54400.webp.pagespeed.ic.m3rma3ZcNY.webp)
Америка нашри Олимпиада совриндорларини тахмин қилди: Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматовда олтин
![2024 йилги Париж Олимпиадасида чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди расм](/uploads/posts/2024-07/x38dde7db32_lo5mf6tdmicdyfug1upwblt_ixkw9n6a.webp.pagespeed.ic.AwGEa-iMdw.webp)
2024 йилги Париж Олимпиадасида чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди
![Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади расм](/uploads/posts/2024-07/xc1121a7661_o-rtua5omxefuwhiww9gnoijo4825psp.webp.pagespeed.ic.kGJaoZ5QZV.webp)
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
![«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди? расм](/uploads/posts/2024-07/x8928ecdfd6_photo_2024-07-26_10-19-00-yadg4dck.webp.pagespeed.ic.kvSOXeF4sN.webp)
«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?
![Испания бош мураббийи ва сардори Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин нималар деди? расм](/uploads/posts/2024-07/xfb8fc45c96_fotonoticia_20230612144406_690.webp.pagespeed.ic.-MtwxrVQpJ.webp)
Испания бош мураббийи ва сардори Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин нималар деди?