Фарзанд оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан биридир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Афсуски, сўнги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулияти оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалар манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради.
Д.О оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Б.З.нинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, фарзандини олиб кетолмагач, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилган ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.
Бюронинг Навбаҳор тумани бўлими томонидан мазкур суднинг қарздор Б.З.дан, 2015 йилда туғилган ўғлини онаси Д.О тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қарздорга болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, қарздор фарзандини онасига топширишдан бош тортган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида холислар иштирокида вояга етмаган бола онаси Д.О тарбиясига олиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди