Тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кимларгадир “менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди”, деган гапни гапиргани ва бу журналистларга қаратилгани айтилган видеолар тарқалди. “Дарё” видеога изоҳ олиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланди.
Ҳокимнинг бу гапи бошқа даврада, бошқа инсонларга қаратилган эди. Тармоқларда тарқалаётган видеода эса журналистлар акс этган. Бу ишни қилган журналист хато қилганини тан олиб, видеони ўзидан ўчирди, дейди ҳолатни изоҳлаган Муслимбек Иброҳимов.
Масъул бу видео қайси журналист томонидан тарқатилганига, шунингдек, вилоят ҳокимининг “менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг, қўлларингдан бало ҳам келмайди”, деган гапи айнан кимга қаратилганига аниқлик киритмади. Бу ҳақида сўраган журналистга эса маълумотни очиқлашдан тийилишини билдирди.
Муслимбек Иброҳимов, шунингдек, видеодаги журналистларнинг “Дунё садолари” фестивалига киритилмаётгани ҳақидаги айбловига ҳам жавоб берди.
"Шу ҳудудда фестивалга кириш учун мана шундай 6 та кириш эшиклари ташкил қилинган. Бироқ журналистлар ўша куни тадбир аввалида айнан шу кириш жойига келишган ва киритишларини талаб қилишган. Миллий гвардия ходимлари журналистларга кириш эшиклари кўплигини, айнан шу жойдан хорижлик санъаткорнинг кириши режалаштирилганини, санъаткорнинг илтимосига кўра, журналистлар санъаткорнинг чиқишидан олдин уни безовта қилмаслиги учун шу кириш жойи унга мўлжалланганини тушунтиришган. Шахсан ўзим бир қанча журналистни фестивалга олиб кирдим.
ОАВ вакилларининг ҳудудга киришига тўсиқ бўлганда, шунча материаллар чиқармиди? Санъаткорнинг илтимосига кўра, саҳнага чиққунига қадар уни безовта қилмаслик сўралган. Саҳнадан тушгач, исталганча интервью беришга тайёрман деган. Лекин ҳолатдан шахсан ўзим хабар топгач, бориб айнан ўша ердан ҳамма журналист ва ОАВ вакилларини киритишларини ташкил қилдим ва саҳнагача уларни ҳаммасини кузатиб бордим. Муаммосиз иш бошлашди. Унгача шу видео олинган экан", — деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди