
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилишларни бузилишига айрим фуқароларнинг бу борада ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги ёки бирор бир қурилиш қилиш ёки ерни сотиб олиб, уни ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги ҳуқуқий билимга эга эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан А.Т. ҳисобидан ўзбошимчалик билан қурилган узунлиги 8 метр бўлган қўрғон девор буздирилиши ҳамда рухсатсиз эгаллаб олинган 200 кв.м ер майдони С.И.га қайтарилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний равишда қурилган 8 метрли қўрғон девор буздирилиши таъминланди ва ер ўз эгасига қайтарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар