20:00 / 10.08.2024
38

Офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия

Офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Камҳаракат турмуш тарзи — кўплаб касалликлар омили. Асосий вақти иш столида, компьютер қаршисида ўтадиган ходимлар бундан кўп азият чекиши маълум, деб ёзади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

АҚШ олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот айни шу мавзуга бағишланди. Унга 6300 нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди. Ўрганиш давомида офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар ва эрта ўлим хавфини камайтириш йўллари тадқиқ этилди.

Маълум бўлишича, кунига саккиз соатдан кўпроқ вақт компьютерда давомли ўтириб ишлаш бевақт ўлим хавфини 80 фоизга оширади.

Аммо муаммонинг осон ва самарали ечими бор: жисмоний фаоллик даражасини ошириш орқали эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини эса 11 фоизга камайтириш мумкин.

Олимлар тавсиясига кўра, бунинг учун ҳафтасига камида 140 дақиқа енгил жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш зарур. Масалан, шунча вақтни юқори маромда пиёда юриш ёки ёга машқларига сарфлаш яхши натижа беради.

Ёхуд ҳафта давомида 75 дақиқа ўртача интенсивликда сузиш, югуриш, футбол ва баскетбол ўйнаш ҳам фойдали. Машғулотларни ҳар бир одам ўз қизиқиши, саломатлик кўрсаткичи ва имкониятидан келиб чиқиб танлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия