18:46 / 12.08.2024
184

2050 йилда саратон «эркаклар касаллиги»га айланади

2050 йилда саратон «эркаклар касаллиги»га айланади
Фото: Shutterstock
2050 йилга бориб 65 ёш ва ундан катта ёшли эркаклар ўртасида саратон билан касалланиш сезиларли тарзда кўпайиб, ўлим ҳолатлари сони ошади. Чарлз Дарвин университетининг халқаро олимлардан иборат жамоаси олиб борган тадқиқот натижалари Cancer журналида эълон қилинди.

Олимлар йирик онкологик регистрлар маълумотларига асосланган GLOBOCAN тизими модели ва методларидан фойдаланиб, 185 мамлакатда саратон билан касалланиш суръатларини прогноз қилишди.

Аниқланишича, 2022 йилдан 2050 йилга қадар саратон билан хасталаниш ҳолатлари сони 10,3 миллиондан 19 миллионгача (ёки 84 фоизгача) ошади. Ўсма хасталиклари сабабли ўлим ҳолатлари сони эса 5,4 миллиондан 10,5 миллионгача (93 фоизга) ортади.

Хавотирли прогнозлардан бири — 2050 йилга бориб (2020 йилга нисбатан) 65 ва ундан катта ёшдаги эркаклар, шунингдек, тараққиётдан ортда қолаётган мамлакатлар аҳолиси ўртасида саратонга чалиниш ҳолатлари қарийб икки баравар кўпаяди. Чорак асрдан сўнг эркаклар ва аёлларнинг саратонга чалиниш ҳолатлари сонида яққол фарқ пайдо бўлади.

Таъкидланишича, аксарият эркаклар тиббий кўрикдан ўтишни эп кўришмайди, ўз генетик рисклари ва биологик хусусиятларига бепарволик қилишади, нисбатан тамаки кўп чекиб, спиртли ичимликларга ружу қўйишади, қолаверса, улар ишлайдиган жойларда канцероген таъсирлар кўпроқ учрайди. Бу омиллар бир бўлиб, эркаклар ўртасида саратон кўпайишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2050 йилда саратон «эркаклар касаллиги»га айланади