Фото: “Finnoff.cоm”
Американинг Sierra Nevada Corporation компанияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари билан Ўзбекистон учун самолётларни реставрация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Битим бўйича 64,24 миллион долларлик буюртма самолётларни сафга қайтариш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва олтита PC-12 учоғи учун пудрат-логистика ёрдами кўрсатиш кўзда тутилган. Ўзбекистонда амалга ошириладиган иш 2027 йил 7 августгача якунланиши керак.
Лойиҳа АҚШ Хорижий ҳарбий савдо дастури доирасида амалга оширилади. Шартнома ягона манба жараёни орқали топширилди — SNC ишни бажариш учун танланган ягона компания эди.
2021 йил ноябрда Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Швейцариянинг Pilatus Аircraft ишлаб чиқарувчисининг илк самолёти – Pilatus PC-12 ни ишга туширган. Бир двигателли турбовинтли ушбу самолёт одатда корпоратив ёки минтақавий реактив сифатида ишлатилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди