Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби “Андижон” билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув 11 август куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувни трибунада томоша қилган “Андижон” аъзоси Марлен Чобанов ўйин тугагач стадион ичига киришга уринган ва гвардия ходимлари билан тортишиб қолган. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Майдон ичкарисига кириш учун махсус рухсатномага эга бўлмаган футболчига Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо фуқаро Марлен Чобанов ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди