Украина президенти Петр Порошенко Нью Йорк шаҳрида АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон билан учрашди, деб хабар берди "Кун" нашри.
"Мен учун бу учрашув жуда муҳим. Мен Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, сўнгги икки йилда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ қарашингиз учун миннатдорман", – деган Порошенко Клинтон билан учрашувда.
Ўз навбатида, АҚШ президентлиги учун номзод, Украинада қанақа ислоҳотлар ўтказилаётганини билишга қизиққан.
"Бу Украинанинг тараққиётини ва Россия агрессияси шароитида амалга оширилаётган ўзгаришларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир", – деган Клинтон.
Эслатиб ўтамиз, Порошенко БМТ Бош ассамблеясининг 71 сессиясида иштирок этиш учун Нью Йоркда бўлиб турибди. У, шунингдек, сессия доирасида АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди