Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 19 август соат 2:00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида содир бўлган. Тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори, сафдор Ж.Р. Сaptiva машинаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилгани ҳолатини аниқлаган.
Бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит бергани сабабли инспектор Сaptiva эгасини чақиртириб, машинасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ 1990 йилда туғилган Ш.А. ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган ҳамда инспекторни уриб, тан жароҳати етказган.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди