22:13 / 22.08.2024
40

Яна бир оиланинг бахтли яшашига сабаб топилди

Яна бир оиланинг бахтли яшашига сабаб топилди
Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.

Қачонлардир бир-бирларини яхши кўриб турмуш қурган, бунинг меваси сифатида фарзандлар дунёга келган оила қандайдир сабаблар омилида аввалгидек бахтли яшашни исташади.

Бугунги кунда бюронинг Пахтакор туман бўлими томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг буйруғига асосан Б.Рахматов ҳисобидан Г.Рахматова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочисининг ҳаракатлари билан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила қайта тикланиб, ижро иши амалда тамомланди. Натижада норасида болалар ота-онасининг меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир оиланинг бахтли яшашига сабаб топилди