23:49 / 22.08.2024
154

Эксперт Россия ва Марказий Осиёда маймунчечакнинг тарқалиш хавфини баҳолади

Эксперт Россия ва Марказий Осиёда маймунчечакнинг тарқалиш хавфини баҳолади
Фото: “istockphoto.com”
Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Сеченов университети қошидаги Тиббий паразитология институти директори Александр Лукашев Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида маймунчечак тарқалишининг реал таҳдидини баҳолади.

Биринчи навбатда, гап гигиена даражаси ва одамлар ўртасидаги алоқа интенсивлиги ҳақида кетмоқда. Мисол учун, 2020 йилгача ҳеч ким бундай эпидемия бўлиши мумкинлигини тасаввур қилмаганди, бу ерда вирус ўзига хос бўлмаган муҳитда юқади, касаллик ҳатто жинсий йўл билан эмас, балки алоқа орқали, жуда кўп марта яқин алоқада бўлган одамлар орасида юқади”, дейди вирусолог.

Лукашев вирус Россияда, ҳатто Марказий Осиё мамлакатларида ҳам катта эҳтимол билан тарқалиши мумкинлигини маълум қилган.

Катта эҳтимол билан вазият Африкадагига қараганда яхшироқ бўлади — у ерда бу касалликнинг табиий манбайи бўлган кемирувчилар бор. Яъни, вирусни бизга фақат Африкадан олиб келиш мумкин, аммо вируснинг юқиш занжирлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди”, деди мутахассис.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалроқ Конго Демократик Республикаси ва қўшни мамлакатларда Mpox эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Mpox эпидемияси учун ўлим даражаси 1 фоиздан 10 фоизгача. Шунингдек, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлиши қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт Россия ва Марказий Осиёда маймунчечакнинг тарқалиш хавфини баҳолади