
Келиб чиқиши ҳинд бўлган австралиялик муҳандис Эрондан Буюк Британияга қуёш батареясида ҳаракатланувчи авторикшада етиб борди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Навин Рабелли 10 минг километрлар масофани ортда қолдириш учун 7 ой саёҳат қилган. У, февраль ойида йўлга чиқиб, Туркия, Болгария, Сербия, Австрия, Швейцария, Германия ва Францияни ортда қолдириб, Бирлашган Қиролликка етиб келган. Париж яқинида Рабеллининг паспорти ва ҳамёнини ўғирлашган бўлса-да, у саёҳатини давом эттира олган.

Рабеллининг айтишича, у электр ва қуёш батареяларида юрадиган машиналарнинг кенг имкониятларига эътибор қаратиш мақсадида шундай йўл тутган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар