Фото: “Дунё”
Япониялик актёр Кейсуке Минамини Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда япониялик таниқли актёр ва бошловчи Кейсуке Минамини “Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси” этиб тайинлаш ва сертификатни топшириш маросими ўтказилди.
Кейсуке Минами жорий йилнинг апрель ойида Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – “Асада! Намадесу таби сарада”нинг Ўзбекистонга бағишланган туркум кўрсатувларини тасвирга олди. У мазкур лойиҳани суратга олиш учун мамлакатга амалга оширилган ижодий сафари жуда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
Япон актёри Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Фарғона, Марғилон шаҳарларининг тарихий обидалари, миллий таомлари, меҳмондўст халқи ва ушбу ҳудудларда сайёҳлар учун яратилган қулайликларни юқори баҳолади. Ташриф якунлари бўйича тайёрланган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмли кўрсатув япон томошабинлари орасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлди.
Кейсуке Минами билан ўтказилган учрашув давомида элчихона билан ҳамкорликда Японияда мамлакатнинг туризм салоҳияти ва Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда мамлакат салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этиш бўйича келишиб олинди.
“Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланганимдан жуда бахтиёрман. Менга билдирилган ишонч жуда катта масъулият ҳамдир. Ҳозирги кунда Япониянинг машҳур сайёҳлик кўрсатуви “Таби сарада”нинг бошловчиси сифатида ҳам фаолият олиб бормоқдаман. Ушбу кўрсатувнинг Ўзбекистонга бағишланган туркум сонларини суратга олиш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида уч ҳафта мобайнида Ўзбекистонда бўлдим.
Ташриф давомида ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва очиқ кўнгиллигига қойил қолдим. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларидаги қадимий обидаларнинг гўзаллиги мени ўзига мафтун этди. Ўзбек миллий таомлари, жумадан, ош менга жуда ёқди. Келгусида Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштирамиз”, деди актёр Минами Кейсуке.
Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васеда университети битирувчиси. Бир қанча япон кино ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – “Асада! Намадесу таби сарада”нинг асосий бошловчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у “Жаҳон тарихий мероси” мастер сертификатига эга бўлиб, “Жаҳон мероси академияси” (World Heritage Academy) лектори сифатида ишлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди