Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ОАВ вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган “Фан олимпиадаси ғолиблари нега спорт олимпиадаси ғолиблари каби мукофотланмайди?”, деган саволга ҳам жавоб берди.
"Аввал фан олимпиадаси ғолибларига фақатгина Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиёзи бўлган. Ҳурматли президентимизнинг 2019 йилдаги қарорлари билан фан олимпиадаси ғолибларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди. Бу рағбатлантириш тизими нафақат ўқувчи-ёшларга, устозларига ҳам татбиқ қилинмоқда", деди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, айни пайтда бешта халқаро асосий фан олимпиадасида (ахборот технологиялари, математика, физика, биология ва кимё) олтин медал олганлар БҲМнинг 500 баравари (170 миллион сўм), кумуш медал 300 баравари (102 миллион сўм), бронза медали эса 200 баравари (68 миллион сўм) миқдорида тақдирланади.
Вазир айнан саволга жавоб берар экан, “Бир нарсага алоҳида эътибор қаратишингизни сўраган бўлардимки, фан олимпиадалари ҳар йили бўлади, яъни спорт олимпиадалари каби тўрт йилда бир эмас, бир йилда бир марта. Балки бу бизнинг ҳам камчилигимиздир, ҳар йили сентябрь ойида фан олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Бундан кейин сизларни ҳам таклиф қиламиз”, деди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди