21:00 / 09.09.2024
30

Ўзбекистонга қанча хориж фуқароси даволаниш мақсадида келгани очиқланди

Ўзбекистонга қанча хориж фуқароси даволаниш мақсадида келгани очиқланди
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь июль ойларида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 51 603 нафар;
Қозоғистон — 7 735 нафар;
Қирғиз Республикаси — 6 218 нафар;
Россия — 1 135 нафар;
Туркманистон — 587 нафар;
Туркия — 24 нафар;
Афғонистон — 19 нафар;
Озарбайжон — 9 нафар;
бошқа давлатлар — 61 нафар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга қанча хориж фуқароси даволаниш мақсадида келгани очиқланди