
Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
2024 йил 10 сентябр куни «Умра – 2024» мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди.
Маълумот ўрнида, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
Зиёратчилар Мадинада Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Al-Ayyam Elite ва Marmara Hotel сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар