
Козим Тўлаганов
Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси тайинланди.
Ушбу лавозимда аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлган Козим Тўлаганов иш бошлади.
Козим Тўлаганов 2017 йилдан буён қурилиш соҳасидаги муҳим лавозимларда ишлаб келаётганди. У Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Козим Тўлаганов 1949 йилда туғилган. 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, кейинроқ бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.
Козим ТўлагановҚурилиш СоҳасиНодавлат ТашкилотАрхитектура ҚўмитасиТошкент ҲокимиЛавозимда Иш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг