11:44 / 14.09.2024
23

Тоғли ҳудудларга чиққанда қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозим?

Тоғли ҳудудларга чиққанда қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозим?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ҳудудларга чиқилганда қандай эҳтиёт чоралари кўриш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳеч қачон тоғли ҳудудларга бир ўзингиз чиқманг – бу хавфли бўлиши мумкин. Агар сиз билан бирга жойни ва тоғда ўзини қандай тутишни яхши биладиган малакали саёҳатчи бўлмаса, унда тажрибали йўл бошчини йўлланг.

Агарда сиз тоғга бир кунга чиқмоқчи бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан қуруқ кийимларни олиш мақсадга мувофиқ. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳамиша ўзгарувчан, айниқса 1600 метрдан баландликда.

Агар пастлик жойларда қуёш чақнаб иссиқ бўлса-да, тоғнинг чўққисида ёмғир ва туман бўлиши мумкин. Агарда буларга шамол ҳам қўшилса, хавф икки баробар ошади.

Шуни унутмаслик лозим-ки, баландлик ҳар 100 метрга ошган сари, ҳарорат 1 градусга пасайиб боради. Мумкин қадар оёқ кийим қалин пошнали ва нам ўтказмайдиган бўлиши керак. Shipпак ва кроссовкалар кийиш тавсия этилмайди. 1 кунлик сайр учун озгина овқат, сув учун пластик идиш, нам ўтказмайдиган куртка ва бош кийим бўлиши мақсадга мувофиқ
”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ФВВ агарда бир неча кунга тоғга чиқишни истасангиз, ёнингизда албатта захира – шим, кўйлак, нам ўтказмайдиган куртка, бош ва оёқ кийим, палатка, қоп кўрпа, қозонча, карта, компас ва бир неча кунга етадиган озиқ-овқат захираси бўлишига аҳамият бериш зарурлигини эслатди.

Шу билан бирга, борадиган йўл ва жойни ҳисобга олган ҳолда кийим-кечак ва овқатнинг оғирлигини ҳисобга олиш лозим, чунки 2 км га тенг саёҳатдан сўнг тайёргарлиги йўқ одам ушбу юкни кўтара олмайди.

Шуни эътиборда тутиш лозимки туманда ҳаракатланиш қийинлигини ва кўриш масофаси 10 метрни ташкил этишини инобатга олсак, бундай вазиятда йўқолиб қолиш жуда осон. Шунинг учун доимо бир-бирингизни эътиборли бўлиб, ёнма-ён юринг.

Тоғга сайрга чиқишда борадиган йўлингиз ва манзилингизни яқинларингизга хабар беришни доимо ёдда сақланг!

Йўлингиз ва манзилингизни жойлардаги ФВВ идоралари билан маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади, чунки сиз танлаган йўл хавфли бўлиши мумкин.

Шуни унутмангки, Республикамизнинг тоғли ҳудудларида йиртқич ҳайвонлар мавжуд бўлиб, улар сирасига айиқлар, бўрилар ва ҳоказолар киради
”, дейилади эслатмада.

Нотаниш жойларда ўзини қандай тутиш керак?

ФВВнинг маълум қилишича, агар нотаниш жойда биринчи маротаба бўлсангиз, аввалдан кўзлаган режага асосан ҳаракатланиш зарур.

Уяли алоқа воситаларини имкон қадар ёнингизда олиб юриш тавсия этилади. Қиш фаслида қор кўчкиси ҳолатлари кўп учрайди. Биринчи маротаба тоғга чиққанда, узоқ жойларга сайр қилмаслик керак.

Унутманг ҳамиша сизни тоғда хавфсиз сайр қилишингиз учун йўлбошловчи хизмати ҳам бор”, дейилади ФВВ хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тоғли ҳудудларга чиққанда қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозим?