Бой бойлигича, камбағал камбағаллигича қолади. Бу гапни кўп эшитамиз. Менинг бу борада ўтказган тадқиқотларимга кўра, айрим кишилар фавқулодда омадга эришади, бошқаларни эса доимий равишда муваффақиятсизликлар таъқиб этади. Демак, юқоридаги фикр ҳар жиҳатдан тўғри, дейиш мумкин...
Агар сизда бўлса, ерни кавлаб ўтирманг, шундан фойдаланинг, вассалом, акс ҳолда истеъдодингиз зое кетади.
Коинотда доимий қоладиган нарса ─ бу абадий ўзгаришлардир. Ҳеч нарса айнан шундайлигича қолмайди ─ бир сония ҳам, ҳатто бизнинг жисмоний қобиғимиз ҳайратомуз тезликда жадал равишда ўзгаради. Сиз бунга шахсий тажрибангизда амин бўлишингиз мумкин.
Кимдир қачондир бир неча долларга кўпроқ нарса олиш билан ном қозониш мақсадида курашса, унга шу даражага кўтарилиши учун бирор киши топилармикан? У айланма йўлларни эгаллашига тўғри келса, ёрдамга муҳтож бўлмай қолса, ана шунда одамлар навбат кутиб, тизилиб ўз ёрдамларини таклиф этишади.
Мазкур ҳолат, яъни мен уни уйғун равишда тортилиш қонуни деб атаган бўлардим, бундай тортилиш барча вазиятларда шу каби ўхшаш ҳолатларни ўзига тортади. Омадсизликлар янада кўпроқ мағлубиятни ўзига тортади. Ҳаёт денгизи доимий равишда бизни муваффақиятлар ёки мағлубиятлар тўлқинлари сари олиб боради. Ҳамма гап муваффақиятлар тўлқинига тушиб қолишда.
Бунга қандай эришиш мумкин? Жавоби жуда осон. Сиз тафаккур қурилмангизни ижобий тарзда «созланг», бу билан тақдир йўлингизни ўзингиз белгилаган бўласиз. «Яхши ният ─ ярим мол», деб бежиз айтмайдилар. Шундай қилсангиз, омадсизлик тўлқинлари қаърига ғарқ бўлиб кетмайсиз.
Сизнинг ақл-заковатингиз фикр юритиш, ўйлаш, интилиш ва ҳаётингизни ҳар қандай мақсадни амалга оширишга йўналтириш қобилиятига мутаносиб. Бу барчамизнинг тўла-тўкис ва сўзсиз назоратга эгалик қила оладиган ягона жиҳатимиздир. Аммо ёдингизда бўлсин, биз бу имтиёзлардан фойдаланишимиз ёки тақдирнинг адоқсиз зарбаларига чидашимиз керак. Ҳақиқатан, биз моддий, интеллектуал ёки маънавий нарсаларга эга бўлмайлик, барчаси ўзимиз томонимиздан истифода этилиши лозим, акс ҳолда булардан муқаррар равишда маҳрум бўлишимиз мумкин.
Ҳаётда қандай мавқега эга бўлишни истайсиз ─ энг аввало, ана шуни аниқ белгиланг. Сўнг ўз-ўзингизга шундай денг: «Мен буни уддалайман. Мен буни ҳозироқ бажараман». Олдинга ташлайдиган қадамингизни белгилаб олинг, токи мақсадингиз амалга ошсин. Шунда қадам-бақадам кўрасизки, ҳар бир ютуғингиз сари боришингиз енгил кўчаверади, сиз тобора кўпроқ ва янада кўпроқ мақсадингизни амалга оширишга ёрдам беришни истаган одамларни ўзингизга жалб этаверасиз.
Эсингизда бўлсин: битта жойда кўчмас-қўзғалмас бўлиб қолиб кетманг. Муваффақият сари юксакликка ёки омадсизлик томон пастга ҳаракат қилишингиз мумкин. Қайси бирини танлаш фақат ўзингизга боғлиқ.
Ўйланг, ҳаракат қилинг ва муваффақиятга эришинг!
(Наполоен Хилл китобидан).
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...