10:52 / 17.09.2024
83

Ер дастлабки ҳолатига келтирилди

Ер дастлабки ҳолатига келтирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг ижро варқасига асосан Шаҳрисабз туман "Кунчиқар" ҚФЙ ҳудудида қурилган ноқонуний қурилишлар жавобгарлар жавобгарлар Н.Сатторов ва бошқаларнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ва асл ҳолатига келтириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздорларга бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантиришлар берилган.

Аммо ижро ҳужжатининг талаби ихтиёрий бартараф этилмаган.

Шунга кўра, бўлим давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, тегишли ташкилотлар ва ҳолислар иштирокида ноқонуий қурилган уй-жой бузилган ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ер дастлабки ҳолатига келтирилди