14:40 / 18.09.2024
71

Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор

Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор
Фото: Видеодан кадр
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида 17 сентябр куни навбатдаги офат рўй берган. Буни Kun.uz мухбирининг саволига жавоб берган масъуллар тасдиқлади.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевнинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган, шунингдек, жароҳатланганлар бор. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

«Ҳақиқатан, кеча сиз айтган ўша нохуш ҳолат бўйича, 2 нафар одам ҳалок бўлгани бўйича, воқеа жойига вилоят прокурорининг ўзи чиққан. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», деган у.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда вазият натижасида вафот этганлардан ташқари жароҳатланганлар ҳам бор.

«Ўлим ҳолати бўлган. Икки нафар шахс ўлгани тўғрисидаги ҳолат бор. Яна тан жароҳати олинган ҳолатлар ҳам бор. Ҳозир терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Натижаси бўйича сизларга маълумот берилади», деди Бош прокуратура ходими.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор