Фото: YouTube
Хонанда Зоҳида Умарова қизи Мадлен Шарипова билан “Менинг юртим” телеканалининг “Омон-омон” кўрсатувига интервью берди. Ушбу интервью давомида Зоҳида Умарова қизининг исми тарихини сўзлаб берди.
— "Мадленга ҳомиладорман, 8 ойлик эди. Ўшанда юртимизга АҚШ давлат маслаҳатчиси Мадлен Олбрайт хоним келдилар. Яхши битимлар имзоланган ҳақидаги хабарларни кўриб ўтирибман. Ўшанда ичимдаги бола роса қаттиқ қимирлади. Фарзандим қизлигини биламан, унга албатта Мадлен деб исм қўяман, деган қарорга келдим", дейди Зоҳида Умарова
— "Адашиб кўпинча мени Мадина деб чақиришади. Жаҳлим чиқади, мени унақа деб чақирманглар, мен Мадленман дейман", дейди Мадлен Шарипова.
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Ёрқинхўжа Умаровнинг диван устида ўмбалоқ ошаётгани акс этган видеоси тарқалган ҳамда фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган эди. Зоҳида Умарова ушбу видео остига негатив ёзаётганларга мурожаат қилди.
— "Ёрқинхўжанинг йили маймун. Азиз одамлар, ҳаммани борича қабул қилинг. Нимага у кимгадир ўхшаши керак? У шундай туғилди ва шундай тарбияланди. У сизга фосиқлик қилмаяпти, дилозорлик қилмаяпти. У қўшиқлар куйлаб, кайфиятингизни кўтаряпти, танқид ёмон нарса", дейди Зоҳида Умарова. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...