19:53 / 18.09.2024
33

Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади

Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади
Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистонликлар учун Германияга миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Ички ишлар ва Ватан вазири Ненси Фезер билан мулоқот ўтказди.

“Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз”, деган Ненси Фезер.
Вазирлик эълон қилган хабарга кўра, Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Вазирлик ва Германиянинг ДБ Engineering Consulting Оператионс Group компанияси ўртасида айни мақсадга қаратилган баён имзоланди.

Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз баланд ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни эса Deutsche Баҳн тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз”, деган Германия компанияси раҳбари Нико Варбанофф.

Deutsche Баҳн — Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100 фоиз давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 миллиард 303 миллион еврони ташкил қилади.

Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил этилади. Унда бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Академияни битирганлар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади.

Самарқандда 15 сентябрь куни ўтган Ўзбекистон—Германия олий даражадаги музокаралари натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланганди. Улар орасида “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида” ҳукуматлараро битим ҳам бор эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади