16:51 / 19.09.2024
217

Райҳон Ғаниева: “Пулни кимдан олган бўлсам, ўша одамга қайтараман”

Райҳон Ғаниева: “Пулни кимдан олган бўлсам, ўша одамга қайтараман”
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Минглаб ўзбекистонликлар Умра зиёратига бориб, Саудияда узоқроқ қолиб кетишига сабаб бўлган Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компаниялари масъулларига очилган жиноят иши тафсилотида хонанда Райҳон Ғаниевага алоқадор жиҳати ҳам бор. Бу хонанданинг Тошкент шаҳридаги уйининг жиноятда айбланаётган шахсларга олди-сотдиси билан боғлиқ.

Айблов хулосасида келтирилишича, ҳар икки компаниянинг норасмий раҳбари ҳисобланган А.Ф. Райҳон Ғаниеванинг пойтахтдаги уйини 1,8 млн долларга сотиб олишга ва пулни бўлиб тўлашга келишган. У Райҳонга бир марта 300 минг доллар, икки марта 150 минг доллардан жами 600 минг доллар берганини айтган. Бироқ келишув амалга ошмасдан, А.Ф. пулни қайтариб беришни сўраган, хонанда эса қайтармаган.

Райҳон Ғаниева мақола юзасидан муносабат билдирди ва Kun.uz мухбири билан суҳбатда иш тафсилотларини очиқлади.

Кўп йиллик меҳнатим ортидан ҳалол ишлаб топган пулларимга узоқ вақт мобайнида ўзим учун, келажакда фарзандларимга қолдириш учун шу уйни қурган эдим. Баъзи сабабларга кўра уни сотишга қарор қилгандим ва уйга харидор бўлиб Гулчеҳра Фаттоева келганди. Залог берган ва кейинчалик оилавий сабабларга кўра шартномани бузди. Бу оиладан фақат Гулчеҳра билан фуқаролик муносабатларим бўлган. Берган залогни қайтаришдан ҳеч қачон бош тортмаганман ва пулларни кимдан олган бўлсам ўша одамга, яъни фақат Гулчеҳра Фаттоевага қайтаришим мумкин. Шуни айтишим жоизки, Абдулазиз Фаттоевга, унинг компаниясига ва содир этган жиноий ишларига, айниқса мен ҳақимда тергов ва судда бераётган кўрсатмаларига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.

Жиноят ишида айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам эмасман, бу ҳолат икки фуқаро ўртасидаги олди-берди билан боғлиқ, яъни фуқаролик тартибида ҳал этилиши керак бўлган низо
", дейди Райҳон Ғаниева.

Эслатиб ўтамиз, Panorama Airways ва Gulbakhor Airways норасмий раҳбари ўз кўрсатмасида Райҳон Ғаниева унга дўқ-пўписа қилиб, пулларни қайтариб бермаслигини айтганини билдирган. У ушбу пулларни ундириб, Gulbakhor Airways МЧЖга тўлов қилган ҳолда Умра зиёратига боролмаган фуқароларга пулларни қайтариш учун прокуратуранинг ҳисобрақамига ўтказишда амалий ёрдам сўраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Райҳон Ғаниева: “Пулни кимдан олган бўлсам, ўша одамга қайтараман”