11:00 / 20.09.2024
43

Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди

Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
Фото: Бухоро вилоят божхона бошқармаси
Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ Авиация хавфсизлиги ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида қадимий нумизматика буюмларини республика ҳудудидан олиб чиқилишига бўлган яна бир уриниш бартараф этилди.

Унда “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро—Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётгани аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олиб қолинган 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми бундан 500 йил аввал зарб этилган бўлиши мумкин. Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Бухоро вилоят божхона бошқармаси
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунга асосан зарб этилганига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди