Фото: Senat.uz
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси ва Жиноят кодексининг 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилмоқда. Бунгача ушбу моддаларда хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан оилавий зўравонлик назарда тутилганди.
Сенатнинг бугун бўлиб ўтаётган эллик еттинчи ялпи мажлисида “Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, мазкур қонун Жаҳон банки тавсияси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
ЖССТ маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Тазйиқ ва зўравонлик оқибатида ўлим келиб чиққан ҳолларнинг 38 фоизида унинг турмуш ўртоғи ёки у билан бирга рўзғор қуриб яшаётган шахснинг айби бўлади.
2023 йил ва жорий йилнинг май ойига қадар содир этилган 894 та оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг 55,6 фоизи, яъни 506 таси тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган. Қолган 44,4 фоизи, яъни 388 таси бўйича суд томонидан тегишли жазолар тайинланган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси ва Жиноят кодексининг 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинмоқда.
Яъни оилавий (маиший) зўравонлик бўйича ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат ишни судда кўриш жараёнида, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
“Ҳимоя ордери берилиши бу – ишимиз битди дегани эмас. Бу зўравонликка қарши курашиш ишининг бошланиши. Чунки жабрланган шахсга тиббий, ижтимоий, психологик, иқтисодий, молиявий ёрдам берилиши керак бўлади. Лекин зўравонга нисбатан бизда ҳозирча ҳеч қандай ишлар ташкил қилинмаяпти. Тузатиш дастурини ишлаб чиқиб, индивидуал тарзда ҳар бир шундай шахс билан, бизга ёт бўлган иллатларга қарши ишлашимиз керак. Шунинг учун бу масалага комплекс ёндашиш лозим.
Бу масалалар юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яхши ишларни бошлади. Лекин ушбу агентлик атрофида барча мутасадди вазирлик ва идоралар бирлашиб ишлаши талаб этилади”, дея таъкидлаб ўтди қонун муҳокамасида Сенат раиси Танзила Норбоева.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...