17:06 / 20.09.2024
41

Жиззахда темир йўл станцияси бошлиғи пора билан қўлга тушди

Жиззахда темир йўл станцияси бошлиғи пора билан қўлга тушди
«Темирйўлинфратузилма» АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, эвазига пул талаб қилади.

У, шунингдек, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб беришни ҳам таклиф қилади ва бу хизматлари эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг АҚШ доллари сўрайди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълум бўлишича, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда темир йўл станцияси бошлиғи пора билан қўлга тушди